Аввал хабар берилганидек бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев суд органларида одил судловни таъминлаш масалалари юзасидан судьялар ҳамжамияти билан мулоқот ўтказди.

Видеоселектор давомида Шавкат Мирзиёев суд тизимида йўл қўйилаётган бир қатор камчиликларга тўҳталиб ўтди.

Президент виртуал қабулхонага судлар билан боғлиқ 50 мингдан кўпроқ мурожаат тушгани, улардан 24 мингда зиёди фуқаролик ишлари, 11 минг мурожаат эса жиноят ишлари бўйича эканини таъкидлаб, жумладан, шундай деди: “Одамлар тизимдаги камчиликлардан нажот излаб порталга мурожаат қилмоқда. Судья бу чин маънода адолат қалқони бўлмоғи лозим. Чинакам суд ҳокимияти  мустақиллигининг бугунги ҳолати замон талабига мос эмас”.

Президент танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқарув органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши даркорлигини алоҳида таъкидлади.