Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, АҚШ Чеченистонда террорчиларни қўллаб-қувватлаган. Бу ҳолат федерал қўшинлар ушбу минтақада кампания ўтказганида рўй берган. У бу ҳақда режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтиб ўтди. Фильм Showtime телеканалида намойиш этилган.

«Агарда сиёсий қўллаб-қувватлов ҳақида гапирсак, бунда далил-исботларга ҳожат йўқ. Ахир бу очиқ-ойдин қилинган. Тезкор қўллаб-қувватлов, молиявий жиҳатга келадиган бўлсак – бизда бундай далиллар бор, ҳамда, бундан ташқари, уларнинг баъзи бирларини америкалик ҳамкасбларга тақдим этдик ҳам», - деди у.

Путиннинг сўзларига кўра, у бу ҳақда АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга хабар қилган. У Бушга Кавказда ишлаган ҳамда “қандайдир умумсиёсий қўллаб-қувватловни эмас, балки техник кўмак кўрсатган, у ерда жангариларни бир ердан бошқа жойга ташлаган” америкалик махсус хизматлар ходимлари фамилиясини ҳам кўрсатган.

“АҚШ президентининг реакцияси жуда тўғри, жуда салбий бўлганди. У: “Мен буни ҳал қиламан”, деди”, - дея айтиб ўтди Путин.