Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, НАТОни шарққа қараб кенгаймаслигига кафолат йўқ экани собиқ Иттифоқ собиқ президенти Михаил Горбачёвнинг хатосидир. У бу ҳақда режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтиб ўтди. Фильм Showtime телеканалида намойиш этилган.

«Бу қоғозда қайд этилмаган. Бу хато, Горбачёвнинг хатоси. Сиёсатда нарсаларни қайд этиб бориш керак. Ҳаттоки қайд этилган нарсалар ҳам кўп бора бузилади. У шунчаки гаплашди ва шу билан ҳаммаси тугади, деб ўйлади. Бундай эмас», - деди у.

Путиннинг сўзларига кўра, Германияни бирлаштириш ва собиқ Иттифоқ аскарларини Шарқий Европадан олиб чиқиш масаласини ҳал қилишда АҚШ ва Шимолий Атлантика альянси раҳбарияти, хусусан, НАТО собиқ бош котиби Манфред Вернер собиқ Иттифоққа альянснинг шарқий чегараси ГДР шарқий чегарасидан олдинга қараб сурилмаслигини маълум қилишган.