Россия президенти Владимир Путин телефон орқали Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд билан мулоқот қилиб, Қатардаги вазиятни муҳокама қилади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатган.

Давлат раҳбарлари «Қатар атрофидаги можаролар туфайли Яқин Шарқ минтақаси ва Шимолий Африкада юзага вазият бўйича фикрлар алмашади. Афсуски, бу вазият Суриядаги зиддиятларни бартараф этиш ҳамда террористик таҳдидга қарши курашишга салбий таъсир кўрсатмоқда», дейилган хабарда.

Шунингдек, «Садия тахти валиаҳди ўринбосари Муҳаммад ибн Салмоннинг яқинда Москвага уюштирган ташрифи якунлари» муҳокама қилинади. 

«Москва ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдори», дейилган Кремль хабарида.