Qo'qon Trade Centre – Қўқонда очилган кўнгилочар марказ тадбиркорларни ўз бағрига чорламоқда

Жамият 13 Июнь 2017 21256

Тадбиркорлик замон билан ҳамнафас бўлиш, керак бўлса, келажакни олдиндан кўра билиш, энг муҳими, ўз вақтида тезкор ва тўғри қарор қабул қилишни талаб этади. Талаб ва маконнинг уйғунлиги тадбиркор учун омад чўққисини забт этишдек гап. Аммо бу омад доим ҳам келавермайди. Аммо Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган Qo'qon Trade Centre кўнгилочар маркази тадбиркорларга омад чўққисини эгаллашларига туртки бўлишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Қўқон бугунги кунда Республикада тадбиркорлик ривожланаётган шаҳарлардан бири десак муболаға қилмаган бўламиз. Шаҳар инфратузилмаси кундан-кун чирой очиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, шаҳарда тадбиркорликни ривожланишига туртки бўлмоқда, хорижлик ҳамкорларни ўз бағрига чорламоқда.

Qo'qon Trade Centre мажмуаси шаҳар марказида жойлашган. Қулай шарт-шароити ва хизмат кўрсатиш сифатининг юқори эканлиги сабаб бу ер аллақачон қўқонликлар ва шаҳар меҳмонларининг назарига тушган. 

Марказнинг биринчи қаватида Медиапарк, Korzinka.uz супермаркети, “Халқ банки” шохобачи ва “Аты-Баты” дўкони жойлашган. Иккинчи қаватда эса турли дўконлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Буларга мисол қилиб, Red Tag, Basconi, Avva, Selfie, Ricco Сizzano ва Terra pro  дўконлар тармоғини мисол қилиш мумкин. Улар аллақачон ўз мижозларига эга ва янги маҳсулотлар устида буюртмалар олишмоқда.

Марказнинг учинчи қаватини кўнгилочар маскан деб атаса ҳам бўлади. Чунки бу ердаги турли ресторан ва кафеларга оилавий ташриф буюрилади, мазали ва тансиқ таомлардан баҳраманд бўлинади. Жажжи кичкинтойлар эса болалар ўйингоҳида маза қилиб ўйнашади. 120 кишилик ўринга мўлжалланган кинотеатр эса севимли фильмни томоша қилиш имкониятини беради. Марказда вай-фай зонаси ташкиллаштирилган бўлиб, мутлақо бепул ва тезкор интернет тармоғидан фойдаланишга қўл келади. 

“Келажакдаги режаларимиз бисёр”, - дейди Qo'qon Trade Centre кўнгилочар маркази раҳбари Темур Ҳолиқов. – “Давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, марказимиз фаолиятини кенгайтирмоқчимиз. Келажакда бу ерда турли акциялар, чегирмалар уюштиришни, боулинг, эркак ва аёллар учун махсус спа-салонлар очишни режалаштирганмиз. Бизнинг мақсадимиз қўқонликлар ва Қўқонга ташриф буюрган меҳмонларимизга сифатли хизмат кўрсатишдир”.

Бир сўз билан айтганда, бу ерда фаолият юритувчи ҳар қандай тадбиркорлик субъекти бир-бири билан чамбарчас боғланган. Ушбу уйғунлик бир мақсад йўлида хизмат қилади: ташриф буюрувчи ҳар бир инсонга муносиб хизмат кўрсатиш. Шу сабабданми, Qo'qon Trade Centre кўнгилочар маркази одамлар билан доим гавжум, улар бу ердан харид қилаётган ҳар бир маҳсулотларидан мамнун.   

Марказ раҳбарининг таъкидлашича, яқин кунлар ичида марказда француз қандолат маҳсулотлари тайёрлаш анаъналарига ихтисослашган шохобча ишга туширилади ва мижозларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Замонавий усулда қад кўтарган Qo'qon Trade Centre кўнгилочар марказида ўз тадбиркорлик фаолиятингизни бошлашнинг айни вақти. Чунки бу ердаги дўконларнинг ижара нархи у қадар қиммат эмас, аксинча, бу танлов бизнесингиз учун ўта самарали бўлади. Салқин, ёруғ ва шинам майдончалар, дўконлар, савдо расталари ва кўнгилочар жойлар тадбиркорлик фаолиятингизга ҳар томонлама равнақ бағишлайди. Ҳаракат қилиш фурсати етди. Бунинг учун қуйидаги рақамларга алоқага чиқиш кифоя қилади:

Мурожаат учун телефон рақами: +998 99 819-19-19

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар