РФ элчиси Ўзбекистон фуқароларига Россия мукофотларини топширди

Ўзбекистон 13 Июнь 2017 8508

Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев 2017 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерацияси мукофотларини топширди.

РФнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари “Федерациялар Кенгаши. 20 йил” медалини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга топширди.

У Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерациялар Кенгашининг буйруғига кўра, Россия Федерация ва Ўзбекистон Республикаси парламентлараро алоқаларининг ривожига қўшган катта ҳиссаси учун мукофотланди.

Шунингдек, Россия элчиси “Ўзбекнефтегаз” МХК бошқаруви раиси Алишер Султоновга Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерациялар Кенгашининг фахрий ёрлиғини топширди.

Султонов ёрлиқни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун олди.

Кўпроқ янгиликлар