Шаҳрисабзлик қизча саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож

Жамият 13 Июнь 2017 85356

Умр йўли жуда ранг-баранг. Бу йўлларнинг турли бекатлари бор, унда эса турли тақдирларни учратиш мумкин. Кимдир шодон, яна кимдир ғамгин, бошқаси эса ҳаётидан рози, яна бирови эса нимадандир умидвор. Аллоҳнинг ўзи ҳар бир инсоннинг токи халқумидан жони ажралиб чиққунигача бўлган масофада унга умр йўли бериб қўйибди. Бу йўлларнинг қийинчилигида, қоронғулигида, машаққатли манзилларида бир-бирига елкадош бўлганлар ИНСОН номини чин маънода оқлашмоқда, бошқаларга ҳам умид улашмоқда.

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманининг Алгоритм даҳаси, 24-уй, 2-хонадонида мурғак қалб соҳибаси истиқомат қилади. Қизчанинг исми Робия. У онаси билан яшайди. Унинг чекаётган дарди ва ҳаётда яшаш учун кўрсатаётган матонати киши юрагига аллақандай туйғуларни мавжлантириб юборади. Робиянинг онаси бизга қуйидагиларни гапириб берди:

“Қизимнинг касаллигини аниқлаганимизга икки йил бўлди. Бу қизим ҳам опасига ўхшаб “апластическая анемия фанкони” (илик етишмовчилиги) касаллиги билан оғриган экан. Биз бунга шифокор кўригидан оилавий ўтканимизда олган ташхисларимиздан амин бўлдик. Бошида касалликнинг аломатлари сезилмади, аммо мана шу йилнинг қиш ойларидан бошлаб касаллик ўзини сездира бошлади. Қизимнинг бадани кўкариб, қони камайиб, бурни қонай бошлади.

Қизим гемотология бўлимида ҳисобда туради. Бир-икки йил даволатдик. Ҳозир унинг аҳволи яхши. Аммо бу дарддан қутилиш учун бирор-бир чорасини кўриш керак, дейишгани учун яна Тошкентга қайтдик. Биз асли Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳриданмиз. Биринчи қизим ҳам шу касаллик билан дунёдан ўтган. Уни чет элга олиб чиқиб даволатиш мен учун армон бўлиб қолган. Агар моддий томондан имконим бўлганида бу қизимни чет элга олиб чиқиб даволатиб келган бўлардим”. 

Архитектор бўлишни орзу қилган Робиянинг кўзлари кулса-да, қорачиқлари ортида улкан дард яширинганини англаш қийин эмас эди. Оилавий шароити ҳақида сўраганимизда ўзбек аёлига хос равишда нолишдан андиша қилган қизчанинг онаси Мадина опанинг уч қизи бўлиб, иккинчи қизлари 2016 йилнинг декабрь ойида айнан ана шу касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган экан. Аёлнинг турмуш ўртоғи: “Уч нафар қиз туғиб бердинг, ўғил туғмадинг”, дея оиласини бузиб, ажрашиб кетган экан. У ҳатто алимент пулини ҳам тўламас экан. 

Айни кунларда Мадина опа Қашқадарёдан Тошкентга келиб, пойтахтда ижара уйда туриб, жигарбандининг дардига даво излаб, бўзлаб юрибди. Биз мазкур оилага Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва саховатпеша инсонлардан ёрдам сўраб қоламиз. Зеро, улуғ кунлар – Рамазон даҳаларида турибмиз. Бу ойда қилинган бир савоб Яратган ҳузурида минг савоб бўлиб ёзилиши ҳадиси-шарифларда айтиб қолдирилган.

Мана шу оилага ёрдам қўлини чўзиб, мингдан-минг савобга қолишни, бир оила ҳаётига бахтли кунлар кириб келишига сабабчи бўлишни истаётган учун:

Картадан:

8600 0417 6892 0762 
Қаюмова Мўътабар Нўмоновна

8600 0417 7020 1599
Қаюмова Мадина Нўмоновна

Пул ўтказиш йўли билан:

2312 0000 9000 0039 4001
МФО 00394
ИНН 201200124

Мурожаат учун: Робия Акбарованинг онаси Мадина Қаюмованинг телефон рақами: (998 91) 949-27-60.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар