Қирғизистон илм-фан ва таълим вазири Гулмира Худойбердиева журналистларга мамлакатга мактаблар қуришда ким ёрдам бериш ниятида эканини айтиб ўтди.

«Вазирлик ҳукумат кўриб чиқишига Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ҳисобидан қуриш учун 16 та таълим объектини киритди. Айни дамда Жўқорғи Кенесда келишувни ратификация қилиш жараёни бўлиб ўтмоқда», - деди у.

«Бундан ташқари, Ўзбекистон билан ҳамкорлик доирасида Ўшда мактаб қуриш режалаштирилган. Ҳукуматда айни дамда икки давлат ўртасида келишувни имзолаш бўйича жараёнлар давом этмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Гулмира Худойбердиева.

«Россия билан ҳамкорлик доирасида Бишкекда мактаб қуриш режада бор. Ҳокимият ҳозирда қурилиш жойи учун ер ажратмоқда. Яқин орада пойтахтда Хитой гранти ҳисобидан ҳам мактаб очиш мўлжалланган. Уни янги ўқув йил бошида фойдаланишга топширишади», - дея хулоса қилди Гулмира Худойбердиева.