Саудия Арабистонида Форс кўрфази давлатлари футбол мусобақаларини намойиш қилган Қатарнинг beIn Sports сунъий йўлдош телеканалини қабул қилиш тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Arabian Business нашри хабар бермоқда

Бундан олдин аввал Al Jazeera Sport деб аталган бу телеканал БААда тўсиб қўйилганди. 

Саудия Арабистонида бу телеканалга обуналарни сотиш ва уларни узайтириш тўхтатилди. Телеканал сайти ҳам тўсиб қўйилди.