Испания ҳукумати бутун дунёга машҳур француз "ўргимчак-одам"и Ален Роберни Барселонадаги яна бир осмонўпар иншоотни заб этгани учун жаримага тортди. Periodico газетаси шу ҳақида хабар берди

Нашр маълумотига кўра, душанба куни Робер Melia Barcelona Sky меҳмонхонасининг 116 метрли биносига кўтарилган. Томда уни шаҳар гвардияси вакиллари кутиб олган. Жарима ҳажми 100-600 еврони ташкил қилиши мумкин.

Бундан аввал Робер Барселонадаги энг машҳур осмонўпар бинолардан бири Агбар минораси - 145 метр баландликдаги 34 қаватли бинони забт этган.

Робер 1994 йилдан буён осмонўпар биноларни забт этиб келади. У шу кунга қадар 130 марта турли объектларга кўтарилган. Дубайдаги "Бурж ал-халифа" ҳам шулар жумласидандир.