Ўзбеклар ҳамжамияти пензаликларни 10 хил палов тури билан меҳмон қилди

Жамият 13 Июнь 2017 7078
Фото Елены Юсуповой

12 июнь куни «Добрая Пенза» фестивали доирасида драма театри олдидаги хиёбонда "Палов саммити" ташкил қилинди. 

Пенза аҳлига ноёб рецептлар асосида тайёрланган ўзбек паловининг 10 хил туридан татиб кўриш таклиф этилди.

"Биз Пенза вилоятидаги ўзбек ҳамжамияти вакиллари орасидан энг яхши ошпазларни танлаб олдик. Уларнинг энг кенжаси - 12 ёшда, энг каттаси эса - 70. Улар Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 10 хил палов турини тақдим этишди. Ҳар бир ҳудуд ўз тайёрлаш услубига эга, палов турлича тайёрланган, шундай бўлса-да, уларнинг барчаси мазали", - деди "Ўзбекистон ҳамжамияти" жамоатчилик ташкилотининг вилоят бўлими президенти Сотимбой Бердиев. 

Паловнинг энг яхши варианти татиб кўрилганидан сўнг машҳур пензаликлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. 

"Палов саммити" - бу, энг аввало, хайрия акцияси. Одамлар бир порция палов учун рамзий тўлов эвазига «Покров» жамғармасидан махсус купонлар харид қилишади. Тўпланган барча воситалар Мокша болалар интернатига йўлланади. 

"Ошпазлар таомни шахсий маблағлари эвазига тайёрлашди. Улар бажонидил хайрия акциясида иштирок этишди, чунки йиғилган пул маблағлари бошқаларга ёрдам бериш учун йўналтирилади. Бу қувончли байрам ва бировга яхшилик қилиш - катта савоб", - деди Сотимбой Бердиев. 

Кўпроқ янгиликлар