АҚШ президенти Дональд Трамп жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан Вашингтонда 29-30 июнь кунлари музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

«Президент Дональд Трамп Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Инни 2017 йилнинг 29-30 июнь кунлари Оқ уйда қабул қилади», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, икки давлат етакчилари иқтисодий масалалар бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва КХДР билан боғлиқ вазиятни муҳокама этадилар.