Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари давом этмоқда.

B гуруҳида Таиланд терма жамоаси БААни қабул қилди ва сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди.

Япония эса Ироққа қарши сафар ўйинида ғалабадан қуруқ қолди - 1:1.

Гуруҳнинг яна икки терма жамоаси Саудия ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтган ҳафтада ўтказилган, унда австралияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Эндиликда гуруҳда Япония 17 очко билан биринчи, Саудия Арабистони ва Австралия 16тадан очко олган ҳолда иккинчи ва учинчи бўлиб туришибди. Кейинги ўринларни БАА (10), Ироқ (5) ва Таиланд (2) терма жамоалари банд этишган.

ЖЧ-2018 саралаши
ОФК. B гуруҳи, 8-тур
13 июнь

Таиланд – БАА – 1:1 (0:0)
Голлар: Тоссакраи (70) – Али Мабхут (90+3)

Ироқ – Япония – 1:1 (0:1)
Голлар: Комил (73) – Осако (8)