ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон таъқибчиларининг ўзаро тўқнашувида ғолиб аниқланмади

Спорт 13 Июнь 2017 11850

Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари давом этмоқда.

А гуруҳида 8-тур доирасида Ўзбекистоннинг гуруҳдошлари Сурия ва Хитой терма жамоалари учрашди. Бу учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Маҳмуд ал Мувас пенальти орқали ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда 68 ва 75-дақиқаларда Гао Лин ва Ву Си хитойликларнинг жавоб голларини уришди. Аммо ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Сурия ҳисобни тенглаштирди, гол муаллифи - Аҳмад ал-Салоҳ.

Эндиликда гуруҳда Сурия 9 очко билан тўртинчи ўринда қолмоқда, бешинчи ўриндаги Хитойда 6 очко. Агар Хитой бу ўйинда ғалабани сақлаб қолганида, сурияликлар Ўзбекистонга яқинлашиш имкониятидан маҳрум бўлар эди.

Шунга қарамасдан, 8-турдан кейин 12 очко билан учинчи ўринда жойлашган ва Эронга қарши мағлубиятли ўйиндан кейин бош мураббийи Самвел Бабаян айтганидек, ҳали жаҳон чемпионати йўлланмаси учун имконият сақлаб турган Ўзбекистон терма жамоасида имконият сақланиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичининг 9-турида сафарда айнан Хитой термаси билан тўқнаш келади.  

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё минтақаси
8-тур

Сурия – Хитой 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: Маҳмуд ал-Мавас (12, пенальти), Аҳмад ал-Солиҳ (90) – Гао Лин (68, пенальти), Ву Си (75)
Сурия: Иброҳим Алма, Амро Женьят, Аҳмад ал-Солиҳ, Умар Мидани (Аҳмад ал-Доуни, 86), Муаяд Ажан, Фаҳад Юсуф (Юсуф Калфа, 80), Тамер Ҳаж Муҳаммад, Маҳмуд ал-Мавас, Зоҳир ал-Мидани, Холид ал-Мубаяд (Насуҳ Накдали, 63), Мардик Мардикян.
Хитой: Женг Ченг, Линпенг Жанг, Шенчао Ванг, Ханвен Денг (Жипенг Жианг, 65), Сиатинг Фенг, Си Ву, Леи Ву, Бовен Хуанг (Жунмин Хао, 83), Ханчао Ю, Сиже Жанг (Жи Сиао, 56), Лин Гао. 
Огоҳлантиришлар: ал-Солиҳ (44), Тамер Ҳаж Муҳаммад (90) – Женг Ченг (11), Хао Жунмин (85), Жипенг Жианг (90)

Кўпроқ янгиликлар