10 йил ҳам урмаслиги айтилган донорлик юраги 30 йилдирки уришда давом этмоқда

Жамият 14 Июнь 2017 8373

Кўчириб ўтказилган юрак билан энг узоқ вақт яшаётган британиялик Пол Хэймэн унинг ҳаётини ўзгартириб юборган операциянинг 30 йиллик юбилейини нишонлади. 

49 ёшли британиялик 1987 йилда донорлик юраги кўчириб ўтказиш бўйича қалтис операцияни бошдан ўтказган ва унинг "янги" юраги 30 йилдирки тинимсиз урмоқда. Ўшанда шифокорлар унга донорлик юраги билан 10 йил ҳам яшай олмаслигини айтишган. Бироқ бу тушкун прогнозларга қарамасдан, Пол ҳамон ҳаёт ва ўзини ажойиб ҳис қилмоқда.

Операцияни сэр Теренс Инглиш ўтказганди. Ўшанда Пол саломатлигидаги муаммолар сабабли электрчи касбини ташлашга мажбур бўлган. Бироқ Пол ҳозирда мутлақ соғлом ва ҳар янги кун учун тақдирга миннатдорчилик билдиради. Пол кўчириб ўтказилган юрак билан энг узоқ яшаётган одам ҳисобланади. Бу борада аввалги рекордчи Жон Маккаферти исмли одам бўлган, у "ўзга" юрак билан 33 йил яшаган ва 73 ёшида вафот этган.

"Донорлик юраги ҳаёт менга ином этган энг ажойиб совға бўлган", деб айтади Полнинг ўзи.

Полнинг ҳаётини аввалги ва кейинги даврларга бўлган кун – 1987 йил 17 декабрда шифокор Инглиш агар у операция қилинмаса, Рождествогача (25 декабргача) ҳам яшай олмаслигини айтган. Пол соғлиғидаги муаммолар ҳақида 15 ёшида хабар топган – ўшанда шифокорлар унинг юраги одатдагидан 4 марта катталигини айтишган ва Пол 3 йил ўтиб операция столига ётқазилган.

Ўшанда шифокорлар йигитга янги юраги унинг ҳаётини бор-йўғи бир неча йилга узайтира олишини айтишганга қарамасдан, Пол унинг олдида ҳафталар эмас, бир неча йиллар борлигини билишдан шод бўлган. Пол воз кечиши керак бўлган ягона нарса севимли футбол жамоаси ўйинларини томоша қилиш бўлган, чунки ҳаддан зиёд ҳаяжонланиш унинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

Пол шундай кичик жиҳатларни ҳисобга олмаганда, ўзини мутлақ соғлом сезади ва эллик ёшини қаршилашга ҳозирлик кўрмоқда. Отаси билан юз берган воқеа Полнинг қизини шифокор бўлишга илҳомлантирган. Полнинг ўзи эса фаол фуқаролик позициясини эгаллаб, донорлик зарурлигига қаттиқ ишониб келади.

Кўпроқ янгиликлар