2016 йилда Ўзбекистонда энергия истеъмоли 52,7 млн. тонна ёнилғига етди

Иқтисодиёт 14 Июнь 2017 4745
Фото: AP

Ўзбекистонда нефтнинг тасдиқланган захиралари 2016 йил якунларига кўра 0,1 млрд. тоннани (0,6 млрд. баррель) ташкил этди. Бу ҳақда Британиянинг British Petroleum’и (BP) томонидан жаҳон энергетикасига бағишланган ҳисоботида айтилади.

Унга кўра, Ўзбекистон табиий газ захиралари ўтган йил якунларига кўра 1,1 трлн. кубометрни ташкил қилди. Ўзбекистоннинг жаҳон захираларидаги улуши 0,6 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистоннинг нефть ва газ бўйича исботланган захиралари 2015 йил билан солиштирганда сақлаб қолинган.

BP маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2016 йилда нефть қазиб олиш ҳажмини 3,1 фоизга камайтирди - 2,6 млн. тонна нефть. Компаниянинг таъкидлашича, Ўзбекистон ўртача бир суткада 55 минг баррель нефть қазиб олган (2015 йил билан таққослаганда -3,1 фоиз).

Ўзбекистонда нефть истеъмоли ҳажми ўтган йилда 2015 йил билан солиштирганда 0,7 фоизга ошди - 2,8 млн. тоннагача. Шу билан бирга, 2016 йилда нефтни ўртача суткалик истеъмоли 59 минг баррелни ташкил этди.

Британия компанияси маълумотига кўра, нефтни қайта ишловчи заводларнинг ўтказиш имконияти 2016 йилда 2015 йил билан таққослаганда 11,5 фоизга ошди – кунига 70 минг баррель. Нефтни қайта ишловчи заводлар қуввати кунига 232 минг баррелга тенг.

BP’нинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2016 йилда 62,8 млрд. куб метр газ қазиб олинди, бу 2015 йил билан таққослаганда 8,4 фоизга кўп (57,7 млрд. куб метр газ).

2016 йилда газнинг истеъмоли ҳажми 51,4 млрд. куб метрга тенг бўлди, бу 2015 йил кўрсаткичидан 2 фоизга кўпроқ (50,2 млрд. куб метр).

Ўзбекистондаги кўмир захиралари 2016 йил якунларига кўра 1,37 млрд. тоннадан ошди, дея қайд этган BP компанияси. Бу жаҳон захираларининг 0,1 фоизига тенг. Ўтган йилда Ўзбекистон 1,1 млн. тонна кўмир қазиб олди, бу 2015 йил билан таққослаганда 1,8 фоизга кам. Кўмир истеъмоли ҳажми 2016 йилда 1 млн. тоннага қадар пасайди, бу 2015 йил билан солиштирганда 10,1 фоизга кам.

2016 йилда электр қувватини ишлаб чиқариш қуввати 2015 йил билан таққослаганда 1,9 фоизга ошди - 58,9 тераватт-соатгач.

Британия компаниясининг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2016 йилда энергия истеъмоли ҳажми нефтга ўгирганда 2015 йилдаги 51,7 млн. тоннадан 52,7 млн. тонна ёнилғига етди. Шу билан бирга, нефтга ўгирганда 46,2 млн. тонна ёнилғининг улуши (2015 йилда - 45,2 млн. тонна) табиий газ ҳиссасига, 2,8 млн. тонна (2,7 млн. тонна) – нефтга ва 1 млн. тонна (1,1 млн. тонна) – кўмирга, шунингдек, 2,7 млн. тонна (2,7 млн. тонна) – гидроэнергия ҳиссасига тўғри келади.

Карбонад ангидридни чиқариб ташлаш ҳажми 2016 йил якунлари бўйича 117 млн. тоннани ташкил этди, бу 2015 йил билан таққослаганда 1,4 фоизга кўпроқ.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар