Американинг Пенсильвания штати фуқароси ўсмир қизига ароқ ичишига рухсат бергани учун 4 йилга қамалди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар қилмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, ота-оналар қизларининг 13 ёшга тўлиши муносабат билан кучли алкоголли ичимлик харид қилишган. Қизлари 17 рюмка ичганидан кейин шифохонага ётқизилган. 

Агентликка кўра, полиция ўспирин қиз ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушиини йўқотганидан сўнг, воқеа жойига етиб келган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълум қилишича, қизнинг ота-онаси ҳодиса жойидан яширинишган. 

Айбланувчи Чарльз Янгерга 12 июнь куни ҳукм ўқилган. У судда қизининг ҳаётини хавфга қўйганини тан олган. 

Қизнинг онаси ҳам айбига иқрор бўлган. Мишель Эдвардс 23 ойга қамалган.