Ҳозирги кунда “Қорадори-2017” кенг қамровли тадбирининг биринчи босқичи давом этаётганлиги муносабати билан Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида Ғиждувон тумани Бўктарой ҚФЙда яшовчи фуқаро М.Бекбаевнинг яшаш уйидаги томорқа ери икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Бу жараёнда ҳовлининг 10х10 кв.метр ер майдонида жами 340 туб бўлган таркибида гиёхванд моддаси мавжуд бўлган “кўкнор” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тезкор ходимлар томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари, кенг қамровли тадбирлар давомида Ромитан тумани Қахрамон ҚФЙ Қуйи Қахрамон  қишлоғида яшовчи фуқаро Н. Боқиев яшаш уйи ҳовлиси 3х4 кв.метр ер майдонида жами 6 туб тахминан каннабис (каноп) ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги, бундан ташқари фуқаро Н. Боқиевнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, фуқаро уч дона “спички” ёзувли гугурт қутисига жойланган жами оғирлиги   10.57-грамм бўлган “марихуанна” наркотик моддасини конунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.