Франция камчилик бўлиб ўйнаб, Англияни мағлубиятга учратди

Спорт 14 Июнь 2017 9548

Франция ўртоқлик учрашувида Англияни енгди.

Парижнинг Сен-Дени даҳасида жойлашган «Стад де Франс» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида меҳмонлар Ҳарри Кейннинг голидан кейин ҳисобни очди. 22-дақиқада жарима зарбасидан кейин Самуэль Юмтити ҳисобни тенглаштирди, 43-дақиқада Жибриль Сидибе французларни олдинга бошлади.

Иккинчи бўлим бошида Рафаэл Варан Деле Аллига қўполлик ишлатгач, ҳакам уни майдондан четлатди ва мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Ҳарри Кейн зарба беришда адашмади. Лекин 78- дақиқада Усмон Дембеле Килиан Мбаппенинг пасини голга айлантириб, французларга ғалаба келтирди – 3:2.

Ўртоқлик учрашуви
Франция - Англия - 3:2 (2:1)
Голлар: Кейн 10 (0:1). Умтити 22 (1:1). Сидибе 43 (2:1). Кейн 48 (2:2 - пен.). Дембеле 79 (3:2).
Франция: Льорис, Сидибе (Жалле, 89), Менди (Динь, 20), Умтити, Варан, Лемар, Погба, Канте, Мбаппе, Жиру (Косьельни, 53), Дембеле
Англия: Ҳитон (Батлэнд, 46), Стоунз, Кэйхилл, Джонс (Крессуэлл, 82), Триппьер (Лаллана, 76), Бертран (Уокер, 46), Дайер, Стерлинг, Алли, Окслейд-Чемберлен, Кейн
Огоҳлантиришлар: Стоунз, 62; Алли, 72
Четлатиш: Варан, 47

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 25952 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41256 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 155840 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44362 Lifestyle
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 609 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 1521 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 1710 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1273 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1151 Жамият
Тадбиркорлар жуфтлиги: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 6804 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар