Инсоният тарихдаги энг қисқа давом этган урушлар

Жамият 14 Июнь 2017 40933

Етти йиллик, Ўттиз йиллик ва ҳаттоки Юз йиллик уруш фонида жаҳондаги барча зиддиятлар ўта арзимас бўлиб туюладигандек. Бироқ яшин тезлигида содир бўлган урушлар замонавий дунёнинг ривожига улардан кўра кўпроқ ўз таъсирини ўтказган. Блицкриг тактикасининг биринчилардан бўлиб қўллаган саркарда Наполеон Бонапарт бўлган. У 1814 йил бир ҳафта ичида фельдмаршал Блюхернинг армиясини яксон қилган. 12 февраль куни бошланган жанглар серияси тарихга «Олти кунлик уруш» сифатида кирган. Trendymen.ru ўша ва тарих ўлчови билан қараганда жуда тез кечган бошқа урушларнинг кичикроқ шарҳини тайёрлади.

Олти кунлик уруш. 1814 йил

Француз саркардасининг бу қадар тезлик билан ғалабага эришиш сири — икир-чикиригача ўйланган стратегия ҳосиласи эди. Иттифоқчи прусс-рус қўшинлари француз армиясидан сон жиҳатидан бир неча баробар кўпроқ эди, лекин бу устунлик жангларда катта роль ўйнамаган. Наполеоннинг режаси оддий тезисга асосланган эди: бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил. Император маршда анча сийраклашган Силез қўшинларига ҳужум уюштиради ва ҳар бир зарбага ўз армиясининг бутун қудратини жо қилаверади. Натижада, Блюхернинг қўшинларини олд-орқасига қарамай қочишгина муқаррар ўлимдан асраб қолади, Бонапарт эса урушни олти кунда якунлаган.

Фолкленд уруши. 1982 йил

Фолкленд ороллари Буюк Британия ва Аргентина ўртасида гарчи қисқа давом этган бўлса-да, қақшатқич урушга сабаб бўлди. Боз устига, на у томон, на буниси бу можарони ҳалигача расман уруш ҳисобламай келади, жанглар «ўзининг қонуний ҳудуди устидан назорат ўрнатиш», деб аталган. Тўлиқ бўлмаган 74 кун ичида Буюк Британия ишончли ғалабага эришиб, Фолкленд ороллари устидан назоратни ўзида қолдиради.

Иккинчи Болқон уруши. 1913 йил

Унчалик узоқ давом этмаган (бор-йўғи бир ой), лекин ўта қонли Иккинчи Болқон уруши икки давлат — Германия ва Австрия-Венгриянинг саъй-ҳаракатлари билан аланга олади. Шаклланган Болқон иттифоқи бу мамлакатларнинг манфаатига асло тўғри келмасди: бир нечта усталик билан қўлланган сиёсий провокациядан сўнг ҳудудларнинг бўлинганидан норози Болгария Сербия ва Грецияга ҳужум қилади. Натижада Болгария тамоман тор-мор этилади. Болқон иттифоқининг ўзи эса тарих саҳифасидан ўчади. Шуниси эътиборлики, уруш ҳаракатларидан сўнг имзоланган сулҳ битими Болқондаги сиёсий вазиятни тубдан ўзгартириб юборди ва унинг кейинчалик кескинлашуви Биринчи жаҳон уруши учун тамал тоши бўлиб хизмат қилди.

Хитой-Вьетнам уруши. 1979 йил

Хитой ва Вьетнам ўртасидаги қуролли тўқнашув тарих саҳифасига социалистик давлатлар ўртасидаги илк жанг сифатида кирган. Кўплаб сиёсий ноталар ва огоҳлантиришларга қарамасдан Вьетнам қўшинлари Камбожага бостириб киради. Хитой зудлик билан бунга муносабат билдиради: чунки партия бошқарувида турган юқори лавозимли амалдорлар Хитой чегарасида Вьетнамдек кучли давлат пайдо бўлишини асло ҳазм қила олишмас эди. Мустақил экспертларнинг фикрича, 27 кунлик уруш мобайнида ҳар икки томондан жами 40 минг аскар ўлдирилган. Ҳарбий ҳаракатлар қандай ғалати бошланган бўлса, шундай тугаган. Хитой ҳарбий операциялар давомида ўз олдига қўйилган барча вазифаларга эришганини таъкидлаган. Вьетнам эса душманнинг барча ҳужумларига самарали чап берилганини айтиб ўтган. Хуллас, ҳамма ютган.

Мавлуд уруши. 1985 йил

Яқинида жанг рўй берган аҳоли пункти номига Агашер уруши деб ҳам аталувчи қарама-қаршилик Мали ва Буркина Фасо ўртасида бўлиб ўтган. Нефть ва газ ресурсларига бой ҳудудни ҳар икки давлат эгаллаб олишга ҳаракат қилишган, уларнинг ҳар иккисига Агашер макони Сусамбилдек туюлган. Тажовузкор икки Африка халқининг бутунлай қирилиб кетишидан Африка бирлиги ташкилотининг аралашувигина қутқариб қолган. Муросасиз қарама-қаршиликларга БМТнинг якуний қарори нуқта қўйган: Агашер ҳудуди ҳар икки давлатга шунчаки тенг бўлиб берилган.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар