Қирғизистон GoldenRock номини олган миллий криптовалюта эмиссиясини тайёрламоқда. «Известия» газетаси шу ҳақдаги хабари билан бўлишди.

Мамлакат ҳукумати мазкур лойиҳа ёрдамида олтин конларини очиш учун хусусий сармояларни жалб қилишга умид қилмоқда. 

Ҳар бир бирлик (токен) олтин эквивалент билан таъминланади. GoldenRock эгалари конни ишлаб чиққандан сўнг уни металлга алмашишлари мумкин. Токеннинг аниқ қийматига доир қарор ҳозирча қабул қилинмаган.

Нашр бу Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларидаги биринчи шундай давлат лойиҳаси эканини таъкидламоқда. Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий "Қирғизистон савдо уйи" давлат компаниясини масъул сифатида тайинлади. Шунингдек қирғиз криптовалютасини яратишга Россиянинг "Крипт НН" фирмаси ҳам жалб қилинди.