Нефть ва газ тизимидаги акциядорлик жамиятлари акциялари сотилмоқда

Ўзбекистон 14 Июнь 2017 6953

Бугунги кунда нефть ва газ тизимида акциядорлик жамиятлари акцияларини сотиш йўлга қўйилди. Бу ҳақида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ходимлари маълум қилишди. 

Тадбирда иштирок этган "Кун.уз" мухбирига кўра, унда соҳадаги акцияларни сотиш, хусусий мулкни тизимга жалб этиш ишлари олиб борилаётгани таъкидланган. 

Экспертнинг сўзларига кўра, 70 та ташкилотдан 30 таси чет эл инвесторларига, 40 таси эса маҳаллий сармоячиларга сотилиши керак. Бунда уларнинг Ўзбекистонга қандай фойда келтиришига аҳамият қаратилади. Шу 40 ташкилотдан 28 таси бугунга қадар сотиб бўлинган, қолганлари эса йил охиригача сотилиши режалаштирилган. 

Бундан ташқари, нефть ва газ соҳасида ижтимоий тизимга катта эътибор қаратилгани таъкидланди. Соҳада ишловчи ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига катта шароитлар яратилгани қайд этилди. Вилоятларда 15 дан ортиқ оромгоҳлар бўлиб, уларда соҳа ходимларининг фарзандлари ёзга таътилларини ўтказиши таъкидланди. 

Кўпроқ янгиликлар