Америкалик ҳарбийлар совуқ уруш бошларида қурилган бир нечта махфий бункерларни ҳаётга қайтаришмоқда. Бу ҳақда The Sun британ нашри хабар бермоқда.  

Нашр бунинг исботи сифатида АҚШ маъмурияти ходимлари ва президент Дональд Трамп уруш вақтида беркина олишлари мумкин бўлган бункерларнинг бир нечта суратларини тақдим қилди.

Нашр томондан санаб ўтилган махсус иншоотлар орасида 1948 йилда қурилган Raven Rock бункери тилга олиб ўтилган. Бу бункер тоғ ён бағрида ўйиб чиқилган бўлиб, унинг ичида ишчи хоналар, тиббий палаталар ва 1400 кишининг хавфсизлигини таъминлаш учун етарлича жой мавжуд бўлган.

Бункер шундай лойиҳаланганки, унда одамлар атом портлаш бункернинг яқинида юз бергандан кейин ҳам 30 кун давомида яшай оладилар. Панагоҳга тушиш учун гранит жинсларида ўйиб чиқилган бир километрлик туннелни кечиб ўтиш керак.

2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин бункерни модернизация қилиш учун 640 млн доллар сарфланган ва энди унда 5 минггача киши жойлашиши мумкин.

Нашр шунингдек Оқ уйда ҳам махфий бункер борлигини эслатиб ўтди. Бу бункер Фавқулодда операциялар бўйича президент маркази (PEOC) номи билан маълум.