Олий лига. Абрамов «Нефтчи»даги дебют ўйинида ютқазди ва бошқа натижалар

Спорт 14 Июнь 2017 8045

Бугун — 14 июнь куни Ўзбекистон Олий лигасининг 13-тур беллашувлари доирасида 4 та учрашув ўтказилди.

Ўтган ҳафтадан Фарғонанинг «Нефтчи» клубида иш бошлаган Вадим Абрамов илк ўйинда муваффақиятсизликка учради. Унинг бошқарувидаги жамоа ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида ютқазди.

Самарқандликлар жамоаси 5 дақиқада тезкор гол уриб, ҳисобни очишди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг «Нефтчи» ҳужумга зўр берди, лекин кўп вақт ўтмай иккинчи голни ҳам ўтказди. 62 –дақиқада Муйдин Мамазулунов «Нефтчи»нинг учрашувдаги илк жавоб голига муаллифлик қилди. Аммо кўп ўтмасдан Амиржон Сафаров «Динамо»нинг учинчи голини урди. Учрашув якунида мезбонлар ҳужумчиси ва сардори Шерзод Ҳакимов ҳисобни қисқартирди - 2:3.

Бу мағлубиятдан кейин «Нефтчи» 13 ўйинда 10 очко олган ҳолда 15-ўринда жойлашган, самарқандликлар жамоаси 18 очко билан бешинчи ўринда.

Қолаверса, бу «Динамо» учун 16 йиллик нохуш анъананинг бузилиши бўлди. Охирги марта «Динамо» 2001 йилда Муҳсин Муҳаммадиевнинг голи эвазига Фарғонадан 0:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган эди.

Тошкентнинг «Обод» клуби эса ўз майдонида «Металлург»дан йирик ҳисобда енгилди 1:4. Мазкур учрашувдаги ғалаба Бекобод клубини турнир жадвалида 10-ўринга олиб чиқди, «Обод» 9 очкоси билан охирги ўринда.

«Суғдиёна» ўз майдонида «Навбаҳор»ни, «Қизилқум» эса «Машъал»ни мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон Олий лигаси
13-тур

«Нефтчи» — «Динамо» 2:3
Голлар: Жасур Азимов, 8 (0:1). Ориф Мамажонов, 29 (0:2). Мўйдин Мамазулумов, 67 (1:2). Амиржон Сафаров, 71 (1:3). Шерзод Ҳакимов, 90 (2:3).
«Нефтчи»: Абдумавлон Абдужалилов, Акрам Баҳриддинов, Умиджон Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов, Аббос Махсталиев (Абдужабборов, 73), Музаффар Музаффаров, Жавоҳир Расулов, Дилёр Ирматов,  Муҳсин Убайдуллаев, Абдураҳмон Абдулҳақов.
«Динамо»: Темур Жўраев, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Раду Рогак, Алексей Николаев, Ориф Мамажонов, Искандар Холмурзаев, Саидкамол Давлатжонов.

«Обод» — «Металлург» 1:4
Голлар: Аюбхон Нў’монов, 22 (0:1). Зоҳид Абдуллаев, 37 (0:2). Зоҳид Абдуллаев, 46 (0:3). Шоҳруз Норхонов, 80 (1:3). Зоҳид Абдуллаев, 85 (1:4).
«Обод»: Ширинбой Абдуллаев, Аброр Ҳусинов, Анвар Ғофуров, Шерзод Жалилов, Ғайрат Умиров, Дониёр Ҳасанов, Санжар Риҳсибоев, Суннатилла Эрматов (А.Саидкаримов), Шохруз Норхонов, Ҳусанхон Ғаниев, Сардор Қаҳҳоров (Тимур Васильев).
«Металлург»: Суҳроб Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов. Муроджон Тошматов, Даврон Каримқулов (С.Қодиркулов), Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов (Т.Усмонов), Исломбек Исоқжонов (М.Қахрамонов), Жаҳонгир Абдумўминов.

«Қизилқум» — «Машъал» 2:0
Голлар: Отабек Зокиров, 45 (1:0). Артур Геворкян, 50-пен (2:0).
«Қизилқум»: Артём Макосин, Шукурали Пўлатов, Эркин Бойдуллаев, Отабек Зокиров (84, Азизбек Усмонов), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Самандар Шодмонов (62, Воҳид Шодиев), Жасур Ҳасанов, Ғайрат Жумаев (80, Акмал Рустамов), Шерали Жўраев, Илҳом Юнусов.
«Машъал»: Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов, Сардор Раҳмонов, Сардор Абдураимов, Мирзакамол Камолов, Шаҳзод Шаймонов, Зоҳир Қўзибоев (54, Марадона Сафаров), Асилжон Бегимқулов, Аваз Агалиев, Абдуллоҳ Олимов (78, Аббос Шодмонов), Зафар Тўраев (46, Хумоюн Муртазоев).
Огоҳлантиришлар: Эркин Байдуллаев (78), Сардор Раҳмонов (32).

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор» 2:1
Голлар: Санжар Рашидов, 37 (1:0). Достон Абдураҳмонов, 45 (2:0). Равшан Хурсанов, 84 (2:1).
«Сўғдиёна»: Эшбўтаев Шохрух, Қулматов Сардор, Исроилов Азамат, Урунов Ғулом, Рашидов Сардор, Қобилов Сухроб, Махмудов Алишер, Тошпўлатов Ихтиёр, Баходиров Қахрамон, Жураев Сарвар, Эминов Сардор (90+2, Суннатилла Мамадалиев).
«Навбаҳор»:  Асилбек Аманов, Аббос Отахонов (Равшан Хурсанов), Ойбек Қиличев, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев (Мансур Саидов), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Азиз Турғунбоев (Тоҳир Шамситдинов), Неманья Йованович.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар