Президент дин уламолари билан учрашади ва ифторлик қилади

Ўзбекистон 14 Июнь 2017 63723

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний таълим тизимига катта эътибор қаратилиши ва бу борада дин уламолари ҳамда соҳа вакилларига зарур кўрсатмаларнинг бериб борилиши, шунингдек, бу ишларда давлат раҳбарининг шахсан ўзи бош-қош бўлаётгани жамоатчилик томонидан яхши қабул қилинмоқда.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Адлия вазирлигининг хабар беришича, берилган кўрсатмаларга асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасаси ташкил қилиниб, 2017 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қисқа муддатда давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Бундан ташқари, сўнгги пайтларда мактаб, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида диншунослик фанини киритишга доир ишлар олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, маърифий исломга оид ўқув адабиётлари ва дастурлар кўриб чиқилиб, бу фан қайта ташкил қилинади. 

Кун.uz'нинг бир нечта манбалари берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик диний соҳа вакиллари билан мажлис ўтказади ва шу билан бирга ифторлик ҳам бўлиб ўтади. Бу мажлисда, ўз навбатида, Ислом дини маърифати ва унинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни юзасидан кенг муҳокама ўтказилиши ҳам кутилмоқда. 

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозим-ки, бугунги даврда жаҳон халқларига хавф солаётган терроризм, экстремизм ва ақийдапарстликнинг мақсади, аввало, ёшлар онгини заҳарлашга, бу орқали улардан жангарилар, қўпорувчилар етиштириб чиқаришга қаратилган. Соф Ислом ғояларига мутлақо бегона бўлган бундай қарашлар илмга чанқоқ ёшларни алданишига, уларнинг тўғри йўлни топиб олишларига ғов бўлмоқда. Жамиятдаги бу бўшлиқни тўлдиришни, ёшлар тафаккурида соф Ислом маърифатини шакллантиришни замоннинг ўзи талаб этмоқда.
Ўзбекистон диёри забардаст олимларни, Ислом дини илмининг дарғаларини етиштириб берган муқаддас замин сифатида жуда кўплаб давлатлар томонидан эътироф этилмоқда. Юрт келажаги бўлмиш ёшларнинг аждодларга муносиб издош бўлиши эса бугунги ташланажак қадамлар ва муҳим қарорларга чамбарчас боғлиқдир.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар