Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш давр талаби”  мавзусида видеоселектор ўтказилади.

«Кун.uz» манбаси маълумотига кўра, йиғилиш 15 июнь куни соат 8:00да бошланиши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан йиғилишга туман ва шаҳар ҳокимлари, ёшлар ва хотин-қизлар бўйича ҳоким ўринбосарлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, банклар, маънавият-тарғибот марказлари раҳбарлари, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Камолот” ЁИҲ раислари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумтаълим мактаблари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, уларнинг диний-маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари таклиф этилган.