2017 йил 10 июнь куни соат тахминан 09-30ларда, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ХПБ профилактика инспектори капитан Валиджанов Азамат томонидан «Қора Дори, Комплекс» тадбири жараёнида 1968 йил 21 май куни Азизов Рустам (исм-фамилияси ўзгартирилган) истиқомат қилиб келаётган Шайхонтоҳур тумани Қўрғонча кўчаси 16-уйнинг ҳовлисидаги ер майдончаси холислар иштирокида кўздан кечирилди, деб хабар берди Кун.uz’га Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ.

Бу жараёнда Азизовнинг ҳовлисидаги экин майдонидан қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб олинган.