Путин АҚШнинг Украинадаги сиёсати мақсадини изоҳлади

Жаҳон 14 Июнь 2017 24971
Фото: AP

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, АҚШнинг Украинадаги сиёсати фалсафаси шундан иборатки, Украинанинг Москва билан яқинлашишига йўл қўймасликдир. Айримлар бунда РФ қудрати кучайиши борасидаги таҳдидни кўрмоқда. 

"Америка халқаро сиёсатининг бу минтақадаги фалсафаси шундайки, Россия ва Украинанинг яқинлашувига йўл қўймаслигидир. Чунки, бунда кимдир қандайдир таҳдидни кўрмоқда. Гуё бу Россия қудрати манбаси, шу сабабли қандай бўлмасин Россия ва Украинанинг ҳар қанақа яқинлашувига йўл қўймасликдир", — деган Путин. У америкалик режиссёр Оливер Стоуннинг Showtime телеканалида намойиш қилинган фильмида шундай фикрларни билдирган. 

Бунда, Путиннинг қайд этишича, АҚШда ҳам, Европа мамлакатларида ҳам украиналик фуқароларнинг танлов эркинлигидан бошқачаа ҳаракат қилувчилар бор. 

"Аммо, менимча, АҚШ ва Европадаги кўплаб ҳамкорларимиз украин халқи танлови эркинлигидан эмас, балки айнан шу тасаввурдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилишди. Украинада радикаллар, миллатчи унсурларни қўллаб-қувватлаш, шу ёндашув нуқтаиназаридан мағлубиятга учралмайди. Шундай экан, бу маънода, уни амалга оширганлар ўз мақсадларига етишишди, ажойиб тарзда амалга оширишди", — деган Путин.

"Аммо, муаммога бир лаҳзалик душманлик ва қандайдир ташқи таҳдидга қарши ўз атрофида вассалларни тўплашга нисбатан кенгроқ ёндашилса, жаҳон ҳамжамияти ривожига қаралса, аввал ҳам айтганимдек, дунёдаги ҳолат қандай бўлиши борасида 25 йил олдинга қаралса, халқаро муносабатлар фалсафасини ўзгартириш мумкин бўларди", — дея қўшимча қилган Россия раҳбари.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29789 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66364 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8623 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127603 Жамият
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 560 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 2521 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 908 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди
18:40 2269 Спорт
Кўпроқ янгиликлар