«Реал» Роналду ҳақидаги салбий хабарларда унинг клуб либосида тушган суратини қўймасликни сўради

Спорт 14 Июнь 2017 9522

«Реал» ОАВга ўз жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг солиқ тўламагани билан боғлиқ можаро ҳақидаги хабарларда футболчининг клуб либосида тушган суратини қўймасликни сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда El Confidencial хабар тарқатди.

Сешанба куни Испания прокуратураси португалиялик футболчини жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бош тортгани учун уни судга берган эди.

Прокуратура Роналду 2011 йилда солиқ органларини 1,4 миллион еврога алдагани, 2012 йилда 1,7 млн евро, 2013 йилда 3,2 млн евро ва 2014 йилда 8,5 млн евро миқдоридаги солиқни яширганини таъкидламоқда.

Прокуратура маълумотига кўра Роналду 2010 йилда тузган бизнес-тузилмасидан ўз даромадларини яширишда фойдаланиб келмоқда.

Қайд этиш керакки, Мадриддаги Marca ва As газеталари муқовасига Роналдунинг Португалия термаси либосида тушган фотосуратини қўйган.

Кўпроқ янгиликлар