Роналдунинг вакиллари айбловларни рад этди

Спорт 14 Июнь 2017 5240

«Реал»нинг солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланаётган ҳужумчиси Криштиану Роналду адвокати Лобо Хавьернинг маълум қилишича, унинг мижози даромадларини яширмаган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, Криштиану билан боғлиқ вазиятни «Барселона» форварди Лионель Месси машмашаси билан таққослаш нотўғри.
 
«Даромадлар яширилмаган, декларация бор эди, у қандайдир сабаблар туфайли испан солиқ бошқармасига ёқмаган. Бироқ ҳеч битта қонун ёки норма ўйинчи ниманидир бузганини белгилаб бера олмайди.

Месси ва солиқ идораси таъқиб этган бошқа ўйинчилар билан боғлиқ ҳолатлар умуман бошқа, сабаби улар ҳеч нарсани декларациядан ўтказишмаган. Роналду эса, унинг ишини суриштирувдан ўтказишни бошлаганларига қадар, даромадларнинг ўзи керакли, деб ҳисоблаган қисмини декларациядан ўтказди», - дея Хавьернинг сўзларини келтиради Cadena Ser. 

Португалия терма жамоаси футболчиси 2011-2014 йиллар давомида 14,7 млн евролик солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда. Хусусан, матбуотнинг хабар беришича, футболчи буни 2010 йилда ташкил этган жамоат ташкилоти ёрдамида қилган. Роналду имидж ҳуқуқларидан олган пулларни ҳам тўламасликда айбланмоқда. Умумий ҳисобда ўйинчи Испания солиқ органларига қарши тўртта жиноятда айбланди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар