“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК сайёҳлик мавсумининг бошланиши муносабати билан Тошкент-Самара-Тошкент йўналиши бўйлаб қўшимча парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Парвозлар А320 ҳаво кемасида жорий йилнинг 2, 16, 30 июль ва 27 август кунлари бўлади. Қуйидаги жадвалда маҳаллий вақт билан парвозлар соатини билиш мумкин:

HY 653 Тошкент – 09:10 Самара - 11:30
HY 654 Самара – 13:30 Тошкент - 17:35