Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладешда содир бўлган тошқинлар оқибатида одамларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан Бангладеш президенти Абдул Ҳамидга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

«Мамлакатингизнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва дўст Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз», — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг таъзиясида.

Бангладеш жануби-шарқида кучли ёғингарчилик ва унинг ортидан рўй берган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлан сони 100 нафардан ошган.