Ҳурматли истеъмолчилар, InterSok компаниялар гуруҳи сизни "Сочная долина" шарбатлари ва нектарларидан янги “юлдузли” қадоқда баҳраманд бўлишга таклиф этади. Сиз "Сочная долина" СМдан шарбатлар ва нектарларнинг “юлдузли” қутиларини харид қилиб, нафақат чанқоқни қондиришингиз, балки кафолатланган туҳфаларни қўлга киритишингиз ҳамда совғалардан бирини ютиб олишингиз мумкин.

Қутиларнинг ташқи қисмида ўзбек эстрадаси юлдузлари У.Раҳматуллаев ва Шаҳзода ҳамда олимпия чемпионлари Р.Нуруддинов (оғир атлетика) ва Ҳ. Дўсматов (бокс) тасвирланган.

Қадоқнинг орқа қисмида эса совғали акция шартлари жойлаштирилган.

Акция шартларига кўра, маълум миқдордаги бўш қутилар ёки қадоқнинг ташқи қисмидан қирқиб олинган логотипларни йиққан ҳар бир истеъмолчи:

- 20 та бўш қути ёки логотиплар учун эстрада юлдузи ёки спортчи имзоси бўлган А2 шаклидаги плакатни қўлга киритиши мумкин;
- 40 та бўш қути ёки логотиплар учун эстрада ёки спорт юлдузи имзоси қўйилган футболкани;

- 60 та бўш қути ёки логотиплар учун – юлдузнинг қўшиқлари ва имзоси бўлган дискни ёки олимпия чемпиони билан фотосессия имкониятини;
- 80 та бўш қути ёки логотиплар учун – юлдуз (У.Раҳматуллаев) концертига таклифнома ёки диагонали 32 дюйм бўлган учта телевизордан (Шаҳзода) бирини ютиб олиш имкониятини;
- 80 та бўш қути ёки логотиплар учун – фотосессия ва А1 шаклидаги плакатни чемпион билан бирга фотосессиядаги битта қўшма фотони ютиб олиш имкониятини қўлга киритиш мумкин.

Бу юлдузлар ижоди ва бизнинг олимпия чемпионларимиз ишқибозлари учун ёзги мавсум учун махсус чиқарилган ва чекланган шарбатлар ҳамда нектарларнинг “юлдузли” серияси. Шарбат ва нектарларнинг “юлдузли” қутиларини сотиш мамлакатнинг қатор минтақаларида амалга оширилади. Тошкентда “юлдузли” қутиларни Makro Supermarket тармоқлари дўконида харид қилиш мумкин.

Умид қиламизки, қадоқнинг янги дизайни бизнинг истеъмолчиларга маъқул тушади.

Ўз шаҳрингиздаги савдо нуқталаридан сўранг.

Батафсил маълумот +998 71 113 01 01 телефони ва promo.intersok.uz сайтида

Реклама ҳуқуқи асосида