Олий Лиганинг 14-туридан ўрин олган «Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона) учрашуви 19 июнь куни Ғузор шаҳридаги «Шўртан» стадионида бўлиб ўтади. 

ПФЛ матбуот хизмати хабар беришича, Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадион ёниб кетгани ва унда таъмирлаш ишлари бошлангани сабабли шундай қарорга келинган.

Стадионда ўтган ҳафтада ёнғин рўй берганди. Ёнғин сабаблари аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қаршининг «Насаф» жамоасига тегишли «Марказий» стадионида реконструкция ишлари олиб борилганлиги боис қаршиликлар биринчи даврада уй учрашувларини айнан «Шўртан» стадионида ўтказиб келаётган эди.