Таниқли ошпаз Лондондаги ёнғиндан жабрланганларни ресторанига таклиф қилди

Жамият 14 Июнь 2017 5322

Таниқли ошпаз Жейми Оливер Лондон ғарбидаги ёнғинда жабрланганларни ўз ресторанига таклиф қилди. У ёниб кетган уй ёнидаги савдо марказида жойлашган.

Лондон ғарбидаги 24 қаватли турар жой биносида ёнғин чоршанбага ўтар кечаси юз берди. Ёнғин натижасида жабрланган тахминан 74 киши шифохонада қолмоқда. камида олти киши ҳалок бўлган. Ўт ўчириш хизмати ходимларининг хабар беришича, тахминан 120 оила ёнғиндан жабр кўрган бўлиши мумкин, хавфсиз жойга кўчирилган фуқаролар яқин орада жойлашган жамоат марказлари, масжидлар ва черковларда жойлаштирилди.

"Ушбу даҳшатли ёнғин сабаб жабр кўрган барча 100 оила. Ресторанимга таклиф қиламан, сиз итальянча ошхонага ихтисослашган жамоам томонидан ажойиб, мазали таомлар ва ичимликлар билан сийланасиз. Биз шу яқин ерда, Westfield савдо марказида жойлашганмиз", - дея ёзди Оливер Instagram’да.

"Сиз учун таомлар ва ичимликлар бепул, сиз менинг менежерим Хуан билан гаплашсангиз бўлди, ҳамда бизни ҳаммасини уюштирамиз. Ёнғин қурбонлари сабаб мотамдамиз", - дея қўшимча қилиб ўтди машҳур бош ошпаз.

Фавқулодда ҳолат рўй берган ерда ишлар яна камида 24 соат давом этади. Ўт ўчириш хизмати ходимлари 10 соатдан бери оловни ўчиришга уринмоқда.

Лондондаги турар жой биноси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган (фотожамланма)

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар