«Атлетико» ҳужумчиси Фернандо Торрес яқин вақт ичида клуб билан шартномасини яна бир йилга узайтиради.

As нашрида хабар қилинишича, Диего Симеоне унинг қолишини истаган.

Бундан олдинроқ унга Мексикадаги икки жамоа – «Керетаро» ва «Крус Асуль» томонидан жиддий қизиқиш мавжудлиги, «Керетаро» футболчига йилига 12 миллион евродан иборат маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар берилган.

Аммо Торрес ФИФА тақиқи туфайли қийин аҳволда қолган «Атлетико» билан бўлиш вариантини танлаган.

Якунланган мавсумда Торрес Испания чемпионатининг 31 учрашувида майдонга тушган ва 8 гол уриб, 6 голга узатма берган.