2017 йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 14:30ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Бектемир туманидаги ЙПХ масканида, «Ласетти» русумли автоулов кўздан кечирилганда, автомашина эгаси Раимжон Зикриллаевич Джалилов ёнида оғирлиги 2,1 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.