Турк депутати давлат сирини ошкор қилганлик учун 25 йилга қамаладиган бўлди

Жаҳон 14 Июнь 2017 5013
Фото: AP Photo / Burhan Ozbilici

Туркиянинг асосий мухолиф партияси Халқ-республикаси партияси депутати Энис Берберўғлу давлат сирини ошкор қилганлик учун 25 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда суддаги манбага иқтибос келтирган ҳолда NTV телеканали хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Берберўғлу Миллий разведка ташкилотининг (MIT) Сурияга кетаётган юк машиналарини тинтишда айбланмоқда.

Юк машиналари билан боғлиқ воқеа ҳарбийлар 2014 йил январда Адана вилоятида MIT’га тегишли бўлган ва Туркия-Сурия чегарасига кетаётган юк машиналарини кўздан кечиришганда юз берган. Cumhuriyet нашри юк машиналари тинтув қилинаётган вақтдаги сурат ва видеоларни чоп этган. Фото ва видеоматериалларда артиллерия снарядлари, миналар ва бошқа ўқ-дорилар солинган қутиларни кўриш мумкин бўлган. Туркия ҳукуматининг айтишича эса юк машиналар суриялик туркманларга "логистик ва гуманитар ёрдам" олиб кетаётган бўлган. Юк машиналарини тинтув қилиш иши бўйича 17 нафар турк ҳарбийси ҳамда Адана вилояти жандармериясининг собиқ бошлиғи ва собиқ бош прокурори ҳибсга олинган. 

Ушбу ишга алоқадор бўлган Берберўғлу суд ҳукми чиқарилиши билан ҳибсга олинди. Халқ-республикаси партияси раҳбари Кемал Қиличдарўғлу Берберўғлунинг ҳибсга олиниши муносабати билан партия ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишини чақиртиришини эълон қилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар