2017 йилнинг 13 июнь куни, Тошкент шаҳри ҳудудида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 1 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2723 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 762 тасини қўпол турдаги, 4 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1094 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 638 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 456 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.