АҚШ Федерал захира тизими (ФЗХ) таянч фоиз ставкасини 1-1,25 фоизгача оширди. Бу ҳақда ФЗХ сайтида маълум қилинди.

Май ойида ФЗХ таянч фоиз ставкасини 0,75–1 фоиз даражасида сақлаб қолганди.

Аввалроқ ФЗХнинг очиқ бозорлар бўйича қўмитаси аъзолари 2017 йилда таянч ставкаси янада ошишини прогноз қилгандилар.

Прогнозга кўра, қўмита аъзоларининг аксарияти 2017 йилда таянч ставкаси яна икки марта, 1,375 фоизгача ошишини кутмоқдалар.