АҚШ сенати Россияга қарши санкциялар кенгайтирилишини маъқуллади

Жаҳон 15 Июнь 2017 7118
Фото: Fotolia / W.Scott

АҚШ сенати кўпчилик овоз билан Россияга қарши санкциялар кенгайтирилишини маъқуллади.

Янги чоралар Эронга нисбатан санкциялар қўллаш қонун лойиҳасига тузатмалар кўринишида тақдим этилган. Ҳужжатда АҚШ президенти Дональд Трампга конгресс розилигисиз қабул қилинган чораларни юмшатиш ёки бекор қилишга имкон бермайдиган банд бор.

Таклиф қилинаётган санкциялар Россия банклари молиялаштирилиши максимал муддатини 14 кунгача, нефть-газ тармоғи компаниялари молиялаштирилиши максимал муддатини эса 30 кунгача қисқартиришни назарда тутади. Бундан ташқари, тузатмалар киритилгач 180 кун ўтиб АҚШ молия вазирлиги конгрессга Россиянинг суверен қарзига санкциялар қўлланиши олиб келган оқибатлар ҳақида ҳисобот тақдим қилиши зарур.

Энди қонун лойиҳаси конгресснинг вакиллар палатасига кўриб чиқишга берилади ва агар у ерда маъқулланса, президентга имзолашга жўнатилади. 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар