Безорининг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда

Жамият 15 Июнь 2017 5242

2017 йил 10 июнь куни Чилонзор тумани ҳудудида номаълум шахс жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳеч бир сабабсиз, фуқаро С.нинг елка қисмига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (яъни, безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни муқаддам гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи жинояти учун судланган Холмирзаев Соҳибжон содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган. Унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар