Гватемала ғарбида, Мексика билан чегарада юз берган 6,9 магнитудали зилзила туфайли беш киши ҳалок бўлди ва етти нафар инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Сан-Маркос шаҳрида бир аёл деворнинг қулаши сабаб ҳалок бўлган, Сан Себастьянда эса эркак киши черковнинг бир қисми бузилиши натижасида ҳаёт билан видолашди.

Бундан ташқари, ер силкинишидан қўрқиб кетган уч аёл юрак хуружидан вафот этган.

Аввалроқ Мексика қирғоқлари яқинида 7,0 магнитудали зилзила юз бергани ҳақида хабар берилганди.