Хитой фуқаролик авиацияси бошқармаси қароргоҳи Дубайда жойлашган Emirates авиакомпаниясига мамлакатда янги йўналишлар очиш ва ўз флотини кенгайтиришни тақиқлади. Бу икки рейсдаги қоидабузарлик сабаб юз берди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Хабарга кўра, апрелда ички рейсни амалга ошираётган самолётлардан бири баландлик режимини бузган. Иккинчи қоидабузарлик эса майда рўй берди – учувчилар диспетчерлик маркази билан маълум муддат алоқага чиқишмаган.

Тақиқ олти ой давомида амал қилади. Бундан ташари, авиакомпания 4,3 минг долларлик жарима тўлашга мажбур.