Venture Capitalist лойиҳаси дизайнер Иштяқ Ҳабибнинг интерактив инфографикасини эълон қилди. У Forbes журнали таснифи бўйича 2016 йилнинг энг йирик 100 компанияси молиявий кўрсаткичларини акс эттиради. 

Катта айлана тушумни билдирса, айлана марказидаги рангли нуқтача даромадни билдиради. Chevron ва Glencore каби энергетика компанияларининг марказидаги нуқта рангсиз бўлиб, бу мазкур бизнес зарар кўраётганини англатади. 

2016 йил якунига биноан, Apple компанияси фойдаси 45 млрд долларни ташкил этади. Компания бу кўрсаткич бўйича Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway холдинги (24 млрд доллар), активлари бўйича энг йирик Америка банки JP Morgan Chase (24 млрд), Wells Fargo молиявий ташкилоти (22 млрд) ва Alphabet (19 млрд) корпорациялари натижаларини ортда қолдиради.

Apple билан даромад борасида беллаша оладиган компаниялар Хитойга тегишли. Булар ICBC (42 млрд), China Construction Bank (35 млрд) ёки Agricultural Bank of China (28 млрд) банкларидир. 

Apple компаниясининг тушуми Coca-Cola (41,5 млрд) ёки Facebook (27,6 млрд) тушумларидан кўпроқдир. Тушум етакчиси бўлган Американинг чакана савдо компанияси Walmart (485 млрд доллар), соф фойда масаласида Apple (14 млрд доллар) компаниясига имкониятни бой бермоқда.

Amazon компанияси 427 млрд долларлик бозор қиймати ҳамда 136 млрд долларлик тушумга эга бўлганига қарамай, унинг соф даромади Apple компаниясининг фойдсидан 22,5 марта камроқни, яъни 2 млрд долларни ташкил этади.