"Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон 15 Июнь 2017 6315

15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

"Кун тартибига қўйилган масала, яъни, ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш вазифаси бугунги кунда қандай улкан аҳамият касб этаётгани ҳақида, ўйлайманки, ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ.

Нега деганда, айнан шу масалалар бизнинг бугунги ва эртанги кунимизни, фарзандларимиз, набираларимиз тақдири ва келажагини, бир сўз билан айтганда, ҳаёт-мамотимизни ҳал қилиши ҳеч кимга сир эмас.

Ҳар бир онгли инсонни чуқур ўйлантириб, ташвиш ва хавотирга соладиган бу масалалар ҳақида сўз юритишдан аввал ҳозирги вақтда шу йўналишда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга, дастур ва лойиҳаларга қисқача тўхталиб ўтиш, ўйлайманки, мақсадга мувофиқ бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев. 

Шу ўринда Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани ва уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фаол иш олиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди. 

Ушбу стратегия барча соҳа ва тармоқларда ҳаётимизга чуқур кириб, амалий ҳаракатлар мезонига айланаётганига эътибор қаратилди. Айниқса, 2017 йилнинг юртимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилингани бу борада катта аҳамият касб этади. 

Шу йўлдаги амалий қадамлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда Виртуал қабулхонаси ташкил этилиши ва бу тузилмалар ўтган қисқа даврда эл-юртимиз ўртасида фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжларини қонуний асосда ҳал қилишда муҳим роль ўйнайдиган институтга айланиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтилди. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар