БААнинг Дубайдаги кўчмас мулк агентлари шаҳар амирликда Қатар фуқароларига тегишли биноларнинг оммавий равишда сотилаётганини қайд этишди. Улар келаси ҳафта 19 июнгача БААни тарк этишлари керак, деб ёзмоқда National журнали.

Агентларга кўра, БААда бизнес юритувчи қатарликлар тижорат ва тураржой бинолари, ер участкалари ва бутун бошли биноларни ҳам бирдек сотмоқда. Бунда, шошилинч бўлгани сабабли мазкур иншоотларга чегирмалар таннархининг 20 фоизгача этиб белгиланган. 

5 июнь куни БАА Қатар билан дипломатик муносабатларни узганидан кейин, мамлакатдаги қатарликларга БААни тарк этишлари учун 14 кун муҳлат берган эди. 

Дубай ер департаменти маълумотларига кўра, 2015 йили қатарликлар Дубай кўчмас мулк бозорига 2,8 миллиард дирхам (76 миллион доллар) сармоя киритган. Бу 2015 йилги умумий кўчмас мулк олди-сотдисининг 2 фоизидир. 2016 йилда бирмунча паст бўлган. Расмий манбаларга кўра, ўтган йили қатарликларнинг Кувайт билан бирга Дубай кўчмас мулкига киритган сармояси 2 миллиард дирхам (54 миллион долларга яқин)ни ташкил этган.