Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион долларлик ёрдам кўрсатади

Жаҳон 15 Июнь 2017 3307
Фото: «Хабар 24»

"Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари ҳукуматлари ўртасида ёрдам кўрсатиш ва ундан фойдаланишни назорат қилишга доир Протокол ратификацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳасига мувофиқ, Қозоғистон Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га кириши учун 100 миллион доллар қийматли ёрдам кўрсатади. Бу ҳақида 24.kg сайтида хабар берилди

"Ёрдам бир неча траншлар орқали тақдим этилади. Ҳар бир ҳолатда техник ёрдамга доир алоҳида протокол имзоланади ва ратификация қилинади. Тадбирлар рўйхатига фақатгина Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишига доир "йўл хариталари" тадбирлари киритилади. Ёрдам пул воситалари, ускуналар, товар ва хизматлар шаклида кўрсатилади. Траншни амалга ошириш якунлари бўйича ундан фойдаланиш назорат остига олинади", - деди Бахит Султонов.

"Қирғизистон ёрдамдан фойдаланиш ва тақдим этилаётган ҳужжатлар ишончлилиги учун жавобгар", - дея қўшимча қилди Султонов.

Яна бир қонун лойиҳаси билан Қирғизистонга техник хусусиятга эга тадбирлар рўйхати (харажатлар сметаси)ни мувофиқлаштиришини енгиллаштириш учун ёрдам кўрсатиш тартибига ўзгаришлар киритилади.

Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий интеграцияси шароитларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувга тузатишлар киритилди. Унга кўра техник хусусиятга эга тадбирлар рўйхати, яъни харажатлар сметаси ишлаб чиқилди. Б.Султоновнинг сўзларига кўра, транш суммаси 7 миллион 526 минг 789 долларни ташкил қилади ва пул шаклида тақдим қилинади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар