LG янги LG P Veyron музлатгичини тақдим этади

Технология 15 Июнь 2017 5337

Статистикага кўра, ёш келин-куёвларнинг 80 фоиздан ортиғи биргаликдаги ҳаётни музлатгични харид қилишдан бошлайди. Шу билан бирга, руҳшуносларнинг фикрича, музлатгич ўзига тортувчи марказдир: кишида қон айланиши кучаяди, кўз қорачиқлари кенгаяди ҳамда фикрлаш қобилияти яхшиланади. Ва албатта, иштаҳа очилади!

LG компанияси Ўзбекистон бозорида янгилик - P Veyron сериясидаги музлатгични тақдим этмоқда. Унинг ноёблиги ва ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат эканини мақолада кўриб чиқамиз.

Музлатгични харид қилиш – келажак, Сизнинг оилангиз барча аъзолари соғлиғига сармоядир. Агарда аввал бундай ускуна фақатгина ўзининг тўғридан-тўғри функцияси – совутиш мақсадида харид қилинган бўлса, бугунги кунда у ўзига хос безак буюмига, энг кўринарли жойга қўйиб қўйиш мумкин бўлган нарсага айланди.

LG’нинг P Veyron сериясидаги SidebySide шаклида бўлган ҳамда Door-in-Door (СМ) (эшикдаги эшик) илғор технологияси ва 601 литрли ҳажмга эга бўлган янги музлатгич Сизга доимий равишда фойдаланишдаги қулайлик, маҳсулотни сақлашга бўлган ишонч ва интерьерни янада гўзаллаштириш имконини тақдим этади. Бу диспенсерга эга янги премиал дизайн, эшикдаги эшик модернизацияланган инновацияси ва тўртбурчак шаклдаги яширин тутқич туфайлидир.

P Veyron музлатгичи Inverter Linear Compressor технологияси туфайли энерго самарадорликнинг юқори даражаси A+++’га эга, бу эса бошқа моделлардан 10 фоизга кўпроқ, дегани. Инверторли компрессор оддийсига қараганда энергияни кўпроқ тежайди, бу механик тузилиш 32 фоиздан ортиққа ўзгаргани ҳисобидан амалга оширилган. Мотордаги эҳтиёт қисмларнинг кичрайтирилиши шовқинсиз ишлашни кафолатлайди. VDE компанияси сертификати эса, LG чизиқли компрессори 20 йилга қадар ишлаши ва шовқин даражасини 25 фоизга камайтириши мумкинлигини билдиради. Бу эса, Сиз унинг ишончилилигига тўла амин бўлишингизни англатади! Синовлар натижаларига кўра, ейилиш тезлиги оддий компрессор билан таққослаганда 64 фоизга камроқдир. Бундан ташқари, LG компанияси бундай компрессорга 10 йил кафолат тақдим этади.

LG Door-in-Door (СМ) патентланган технологияси Interteck синови маълумотларига кўра, нафақат фойдаланувчиларга кўпроқ ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини тезроқ олиш имконини беради, балки совуқ ҳавонинг йўқотиш ҳажмини 46,5 фоизга камайтиради. LG P Veyron’да янги ноёб ингичка рамкали конструкция ва изоляциянинг алоҳида технологияси сабаб ички бўшлиқ максимал даражада оширилган, ташқиси эса минимумга қадар камайтирилган.

Эшикдаги эшикнинг узунлиги ва кенглиги ортди ҳамда эшик қутисида қўшимча жой ҳажми аввалги моделлар билан солиштирганда 9 фоиз ва 6,2 литрга кўпайди. Кўпайган бўшлиқ ўз ичига махсус сақлаш бўйича қўшимча жойни ҳам қамраб олади. Янгиликнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири, Door-in-Door’да (СМ) ташқи эшикда соуслар ва ичимликларни сақлаш учун учта сават борлигида.

LG P Veyron’нинг яна бир устун томони, сувга уланмайдиган тизимдир. У музлатгични уйнинг исталган ерида ўрнатиш имконини беради. Катта ҳажмдаги бак музлатгич бўлинмасига жойлаштирилди, бу уни тўлдириш ва эшик саватларида сақлаш учун кўпроқ жой тақдим этишда кўмак беради. Шу тариқа, Сиз анча салқин сувни исталган вақтда ичишингиз мумкин. Унинг учун янги резервуар сувни бирданига қуйишда қулайлик туғдирадиган қилиб ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, LG музлатгичи Сизга нафақат сув, балки музлик бўлакчаларини ҳам бериши мумкин. Унда 4 литрли сув учун бак қуввати бор. Ички бўшлиқни максимал даражада яхшилаш учун муз генератори ички токча эмас, балки эшикда жойлаштирилган. Шу тариқа, Сиз музлатиш хонасини тўлақонли ишлатишингиз мумкин.

Музлатгичдаги тозалик ва гигиеник фильтрацияни HygieneFresh+ таъминлайди, у бактерияларни йўқотиш учун ишлаб чиқилган, шунингдек, ёқимсиз ҳидларни ҳам бартараф қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар