Россия президенти Владимир Путиннинг тўғридан-тўғри мулоқот давомида маълум қилишича, ворис масаласини сайловчилар ҳал қилиши лозим.

Тадбир якунида президент ўзи учун ёзиб олган саволларни ўқиб берди. Улар орасида ўзидан кейин кимни қолдиришни режалаштиргани ҳақидаги савол ҳам бўлган.

«Биринчидан, мен ҳали ишламоқдаман, иккинчидан эса, шуни айтмоқчиманки, буни сайловчи, рус халқи аниқлаши керак», - деган Путин.